Хитой ва Ҳонгконг полицияси 3 мингга яқин ноқонуний муҳожирни қўлга олишди

Жаҳон 31 Март 2016 332

Хитой ва мамлакатнинг махсус мақомдаги бошқарув тумани бўлган Сянган (Ҳонгконг) ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган қўшма амалиёт натижасида 2943 киши қўлга олинган.

"Амалиёт одам савдосига қарши кураш доирасида ташкил этилган", деб хабар беради ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги.

Ушланганларнинг 2860 нафари жануби-шарқий Осиё, 83 нафари эса жанубий Осиё вакилларидир. Уларнинг барчаси Ҳонгконгга иш қидириб келишган.

Сянган оролига ноқонуний муҳожирликни бартараф этиш мақсадида 17 ойдан бери шу каби амалиётлар ўтказиб келинмоқда. Унда Ҳонгконг полициясидан ташқари, Гуандун провинцияси, Гуанси-Чжуан автоном ҳудуди ва Юньнань провинцияси ҳуқуқ идоралари иштирок этиб, муҳожирларни ташиш билан шуғулланиб келган 3та яширин синдикат йўқ қилинган. Жиноий гуруҳларнинг 142 нафар фаол аъзоси тергов қилинмоқда.

Маълумки, Хитой ҳукумати ноқонуний муҳожирлик муаммосига қарши ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан кескин курашиб келади.

Кўпроқ янгиликлар