Ёдгорой Мирзаева Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган илк ўзбекистонлик боксчи-қизга айланди

Спорт 31 Март 2016 1463

Хитойнинг Куинан шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида Ёдгорой Мирзаева -51 кг вазн тоифасида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия Қўмитаси ахборот хизмати.

Манбанинг ёзишича, Мирзаева ярим финалда Хитой Тайпейи вакили Лин Ю Тиндан 2:1 ҳисобида устун келиб, “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олган. Шу тариқа, Ёдгорой Мирзаева ўзбекистонлик хотин-қизлар орасида биринчи бўлиб бокс бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматовни (-49 кг) ярим финалда мўғилистонлик Ган-Эрден Ганхуягни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи финалга чиқиш билан бирга “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олганлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг иккинчи ярмида яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар