АҚШ Давлат департаменти: Сурия ҳукумати Дамашқ яқинидаги мактаб ва шифохонага ҳужум қилди

Жаҳон 01 Апрель 2016 385

АҚШ томони Суриянинг ҳарбий кучлари ўт очишни тўхтатиш ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолатда пайшанба куни Дамашқ яқинидаги Дайр ал-Асафирда мактаб ва шифохонани портлатган деб ҳисоблайди. Бу ҳақида ўша куннинг ўзидаёқ АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирбининг ёзма баёнотида билдирилди.

Унинг маълум қилишича, АҚШ "31 март куни тахминан Асаднинг режими томонидан амалга оширилган Дамашқ яқинидаги Дайр ал-Асафирдаги мактаб ва шифохонага йўлланган ҳаво зарбаларидан" ҳайратда.

"Ҳозирги вақтга қадар олинган маълумотларга кўра "20дан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган, уларнинг орасида аёллар, болалар ҳамда махсус хизмат ходимлари бўлган", деб таъкидлади АҚШ вакили.

Кирби расмий Вашингтон "тинч аҳолига уюштирилган бундай ҳужумларни қатъий қоралайди" деб айтган.

"АҚШ БМТ шафелигида Дамашқда Суриядаги можароларни ҳал қилишга йўналтирилган янги сиёсий босқичга ўтишни таъминловчи музокаралар олиб боришда давом этмоқда, шу билан бирга томонларни ўт очишни тўхтатиш тартиби ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди", деб қўшимча қилади у.

Кўпроқ янгиликлар