АҚШ Украинага хавфсизлик секторини, жумладан қуролли кучлар, миллий гвардия ва давлат чегара хизматини ислоҳ қилиш учун қўшимча 335 млн доллар ажратадиган бўлди.

Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ вице-президенти Жо Байден билан суҳбати натижаларига кўра фейсбукида маълум қилди.

Порошенко, шунингдек, Байден ва АҚШ Давлат котиби Жон Керрига Украинага кўрсатаётган ҳар томонлама кўмаклари учун миннатдорчилик билдирди.  

Бундан аввалроқ Порошенко Вашингтонда хорижий кўмак Украинани янада кучлироқ бўлишига имкон бериши, чунки давлатнинг заифлиги унга тажовузкорлик қилинишини келтириб чиқаришини айтиб ўтганди.