Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада саралаш турнирида олтин медални қўлга киритди

Спорт 01 Апрель 2016 1280

Хитойнинг Куинан шаҳрида бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида энг енгил вазн тоифасида ўтказилган финал жангида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов мусобақанинг олтин медалига ҳам сазовор бўлди.

Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Дўсматов финалда филиппинлик Роген Ладонни мағлубиятга учратган ва «Рио-2016» ўйинларининг йўлланмаси билан бирга ушбу мусобақа бош совринини ҳам ўзиники қилиб олган.

Таъкидлаш жоизки, филиппинлик чарм қўлқоп устаси ушбу вазн тоифасида биринчи рақам остида, Ҳасанбой Дўсматов эса иккинчи рақам остида қайд этилган эди.

Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсларида, шунингдек, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) хитойлик Жиангуан Ху билан, Шахрам Ғиясов (-69 кг) таиландлик Сайлом Арде билан, Элшод Расулов (-81 кг) эса қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетов билан олтин медаллар учун рингга кўтарилишади.

2 апрель куни ўтказиладиган финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) хитойлик Канкан Рен билан, Рустам Тўлаганов (-91 кг) хитойлик Фенгкай Ю билан ва ниҳоят Баҳодир Жалолов (+91 кг) қозоғистонлик Иван Дичко билан баҳс юритади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар