Бухорода МДҲдаги энг йирик автоном қуёш электр станцияси ишга туширилди

Ўзбекистон 01 Апрель 2016 678

Бухоро вилоятида 2016 йилнинг бошида МДҲда муқобили йўқ бўлган, қуввати 1,2 мВт ли мобиль автоном қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига вилоят ҳокимиятида маълум қилинди.

Станция Россиянинг "Лукойл" компаниясининг Қандим конидаги ишлаб чиқариш объектлари ва қурилиш инфратузилмаси лойиҳаларини энергия билан узлуксиз таъминлаш учун лойиҳаланган. Бу кон электр таъминотнинг марказий тармоқларидан узоқда жойлашган.

"Ишга туширилган мобиль қуёш электр станцияси электр энергияни катта кўламда ишлаб чиқариш учун якуний ечимни намоён қилади. Қурилмалардан иборат контейнерларни уяли принцип бўйича қўллаш ва винт свайларининг ўрнатилиши объектни ташиш, монтаж қилиш ва унга хизмат кўрсатишни соддлалаштиради ҳамда бетон ишларини амалга оширишни истисно қилади", деб айтди қурилмани монтаж қилиш билан шуғулланган Enesol компаниясида.

Қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ечимлар ва технологиялар электр станциянинг умумий қувватини кундуз куни 5000 кВт гача ва кечки пайт 1000 кВт гача етказиш имконини берди. Бу қувват 1,5 минг кишилик кичик шаҳарчани электр билан таъминлашга етарлидир.

Enesol мутахассисларининг баҳолашича, янги объект МДҲда қурилган мобиль автоном қуёш электр станцияларидан энг каттаси ҳисобланади.

Айни вақтда Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектрик станцияси барпо этилмоқда. Унинг қуввати 100 МВт ни ташкил қилади. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 110 млн долларлик ва Ўзбекистон реконструкция ва тарақққиёт фондининг 130 млн долларлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Яна 45 млн доллар Ўзбекистон ҳукумати ва 26 млн доллар "Ўзбекэнерго" компанияси томонидан ажратилмоқда.

Экспертлар ҳисобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш энергетикасининг умумий салоҳияти 51 млрд тонна нефть эквивалентидан ошади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар