Цукерберг ва H&M томонидан яратилган либослар намойиш этилувчи сайт ишга тушди

Технология 01 Апрель 2016 684

Тармоқларда швед компанияси H&M Facebook раҳбари Марк Цукерберг билан ҳамкорликда яратилган либослар тўпламини намойиш этувчи Markforhm сайти пайдо бўлгани ҳақида хабар берилди.

"Барча тўпламлар еттита футболка ва бир жуфт классик жинсилардан иборат. Бундан ташқари, сайтда Маркнинг турли вазиятлардаги корпоратив услуби намойиш этилган суратлардан иборат “лукбук”ни ҳам учратиш мумкин", дейилади хабарда.

Шунингдек, H&M Цукерберг билан узоқ муддатли ҳамкорликни эълон қилганидан мамнун эканлигини қайд этган. Биргаликда яратилган янги тўплам савдо дўконларида жорий йилнинг 1 майидан сотувга қўйила бошлаши ҳақида айтилди.

Британиянинг Metro нашри H&M компанияси вакиллари билан боғланиб, ҳеч қандай янги сайт ишга туширилмагани ва бу хабарга уларнинг алоқалари йўқ эканлигини аниқлашди. Шунинг билан бирга, H&M ходимлари сайтда уларни пресс-релиз услублари ўхшаш қилиб ишланганини қайд этишди. Цукербергдан эса бу мавзуда ҳали ҳеч қандай изоҳ қабул қилинмади.

Маълум бўлишича, бу акция ҳам шунчаки биринчи апрель ҳазили бўлиб чиқди.

Кўпроқ янгиликлар