Россия ва Туркия минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорликни тиклаши зарур, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Афсуски, 24 ноябрдан кейин биз Россия билан муносабатларда оғир даврни бошдан кечирмоқдамиз. Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин бу муносабатлар муваффақиятли ривожланаётган эди. Бироқ Россия раҳбарияти охирги йиллар олиб борган сиёсат сабабли бу муносабатлар самолёт уриб туширилишигача ёмонлаша бошлаганди. Москванинг кескин муносабатига қарамасдан, минтақавий муаммолар  бизнинг ҳамкорлигимизни тиклашни талаб қилмоқда, чунки Россия ва Туркия – географиямизда муҳим давлатлардир", деб айтди Эрдўған.

Эрдўған Украинадаги инқирозни Минск келишувлари асосида, Украинанинг ҳудудий бирлигини ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.