Европа матбуотида Путинга Пальмиранинг озод қилиниши учун миннатдорчилик билдирилди

Жаҳон 01 Апрель 2016 455

Франциянинг нуфузли "Le Figaro" нашри ўзининг "Путиннинг қўрқоқ демократларга сабоғи" деб номланган мақоласида Европа давлатлари ҳукуматларининг ҳаракатларини қаттиқ танқид остига олди.

Европа ОАВлари Россиянинг Сурия инқирозини тартибга солиш ва ИШИДни йўқ қилишдаги ролини тан олмоқдалар. 

"Фигаро"даги мақолада Сурияда ИШИДга қарши курашдаги муваффақиятга фақатгина Россиянинг саъй-ҳаракатлари туфайлигина эришилгани қайд қилиб ўтилди.

"Кимга раҳмат айтиш керак? Путинга раҳмат, айнан Россия авиациясининг ИШИД позицияларига ўз вақтида берган зарбалари эвазига Сурия армияси Пальмирани озод қила олди", дейилмоқда мақолада.

Мақола муаллифи Иван Риуфолнинг фикрича, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳукуматлари ИШИД жангариларини йўқ қилишда деярли ҳеч нарса қилмаганлар, чунки Путиндан фарқли ўлароқ, улар ким билан ва қандай жанг қилиш ҳақида тасаввурга эга ҳам бўлмаганлар.

"Пальмиранинг озод этилиши АҚШ ва ҳалоскорлар орасида бўлмаган унинг француз иттифоқчиларининг заифлигини кўрсатади. Путиннинг танқидчилари жуда кўп, бироқ у ақалли душманлари ким ва улар билан қандай курашиш ҳақида аниқ тасаввурга эга", дейилмоқда мақолада.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар