Франция ТИВ вазири: Ливияда Ироқдаги хатолар такрорланмаслиги лозим

Жаҳон 01 Апрель 2016 316

Франция ташқи ишлар вазири Жан Марк Эйро Ouest-France нашрига берган интервьюсида жаҳон ҳамжамияти Ироқда йўл қўйган хатоларини Ливияда такрорламаслиги лозимлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди.

Франция ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Ливиядаги беқарор вазият юзасидан ўз хавотирларини билдирган.

«Ливиядаги тобора кучайиб бораётган бошбошдоқлик, терроризмнинг тезда ривожланишига замин яратади. Бу ҳол минтақа ва Европага бевосита таҳдид туғдиради. Халқаро ҳамжамият Ироқдаги хатоларига қайта йўл қўймаслиги керак», — деб таъкидлайди Эйро.

У Американинг Ироқ ички ишларига аралашуви минтақадаги вазиятни тубдан издан чиқаргани, бу эса алалоқибат, ИШИДнинг пайдо бўлишига олиб келганини хотирлади.

Франция ташқи ишлар вазири, Ливиянинг янги миллий ҳукуматига ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилган.

«Фаёз Сараж раҳбарлигидаги Ливия ҳукуматига, ҳар қандай, жумладан ҳарбий ёрдам беришга ҳам шай туриш талаб этилади», — деб айтган Эйро.

У Ливияга ҳарбий қўшинларни киритиш имкониятини рад этмаган.

«Барчаси янги ҳукуматга боғлиқ. Сиёсий жараёнларни четлаб ўтган ҳолда, фақат, авиазарбалар ҳақида ўйлаш масаланинг ечими эмас», — деб журналистлар саволига жавоб қайтарган Франция ТИВ раҳбари.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар