FT: АҚШда Эрдўғон тансоқчилари президентнинг маърузасига журналистлар киришини истамади

Жаҳон 01 Апрель 2016 360

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг тансоқчилари, давлат раҳбарининг Вашингтонда қилган маърузасига ОАВ ходимларини киритишни истамаган. Бу ҳақда Financial Times хабар берган.

Ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этиш учун Вашингтонга келган Эрдўғон, шаҳарнинг Брукинг институтида маъруза қилиши чоғида ушбу воқеа юз берган.

Гувоҳларнинг маълум қилишларича, турк хавфсизлик хизмати Эрдўғонни тинглашни хоҳлаган репортёрларни ўтказмаган. Тансоқчилар Туркия етакчиси ўз маърузасини бошламасданоқ, камида бир мухбирни залдан олиб чиқишга уринган. Институт ходимларининг аралашувидан сўнг, ОАВ ходими маърузага кира олган.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс, ҳодиса тафсилотларини билмасада, «мустақил журналистикани ҳурмат қилиши ва қўллаб қувватлашини» айтган.

Нашрнинг ёзишича, Эрдўғон маърузаси чоғида, суриялик курдларни қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШни танқид қилган. У шунингдек, ўзининг айрим турк ОАВи билан зиддиятига изоҳ бериб, холис танқидни қабул қилишини, аммо «ғийбатга ва инсон шаъни ерга урилишига қарши» курашаётганини айтган.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар