Ганга дарёси сувлари лойқаланди

Жаҳон 01 Апрель 2016 1674

Агар сув манбаларини ривожлантириш масаласида жиддий чора-тадбирлар кўрилмайдиган бўлса, 2030 йилга бориб Ҳиндистон аҳолисининг деярли 40 фоизи тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳиндистонлик табиат ҳимоячиси Ражендра Сингҳ маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, сизот сув манбаларининг камайиб бориши туфайли кичик сув артериялари 90 фоиз қуриб қолиши мумкин. Дарёлардаги сувлар эса 60-65 фоизга камайиб кетади. Аҳоли сонининг ортиб бориши, сувдан унумли фойдаланмаслик ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда. Ражендра Сингҳнинг сўзларига қараганда, Хитой ва АҚШ билан солиштирилганда экинзорлар учун Ҳиндистонда икки баробар кўпроқ сув сарфланади. Энг кўп сув истеъмол қиладиган Бангалор, Деҳли, Мумбай каби шаҳарлардаги турмуш тарзи ҳам Ҳиндистон сув захираларига таъсир кўрсатади.

Сув етишмаслиги сабаб мамлакатда ижтимоий низолар кўзга ташланмоқда. Жумладан, қўшни Харьяна ва Панжоб штатларида келишмовчиликлар юз бера бошлади. Аҳоли ўртасида тўқнашувлар эса Маҳараштра штатида кузатилмоқда.

“Таҳлилчиларнринг фикрича, WaterAid халқаро хайрия ташкилоти томонидан эълон қилинган рўйхатда ичимлик суви етишмаслиги борасида Ҳиндистон Хитойни ортда қолдирди. Айни дамда Ҳиндистон аҳолисининг 5 фоизи, тўғрироғи 76 миллион киши тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Бу кўрсаткич йил сайин ўсиши аниқ”, дейди Сингҳ.


Ражендра Сингҳ қадимий ҳинд анъаналарини ҳаётга татбиқ этиш йўли орқали табиатни муҳофаза қилиш борасида ўз фаолиятини бошлаган эди. У ёмғир сувларини махсус –“Жоҳода” (сардобага ўхшаш) деб номланмиш иншоотларда тўплашни йўлга қўйди. Шу сабабли уни “Ҳиндистон Сув одами” деб аташади. Сингҳ ўтган асрнинг 80-йилларида Tarun Bharat Sangh жамғармасини ташкил қилди. Мазкур жамғарма 8600дан ортиқ жоҳода бунёд этди. Ражендра Сингҳ Ражастон штатида қаҳрамон сифатида тан олинади. У бир ўзи бешта дарёни тиклашга муваффақ бўлди. Тиббиёт коллежида таҳсил олган Сингҳ 1985 йилда Алвар қишлоғига келади. Бу ердаги қадимий сув сақлаш тажрибасини илмий асосда ҳаётга татбиқ этгани боис қурғоқчилик кузатиладиган минтақалардаги экотизим қайта тикланишига ҳисса қўшди. Бу иншоотлар йиллар давомида бир нечта аҳоли пунктларини сув билан таъминлаб келди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Ражендра Сингҳнинг тажрибаси оддий ва тежамли бўлиб, асло сув тошқинларига сабаб бўлмайди. Балки сув негизини қайта тиклайди, ёввойи табиатга ижобий таъсир кўрсатади. Раджендра Сингҳ мамлакатнинг барча штатларида ўз тажрибасини татбиқ этди. Шу сабабли ҳам Стокгольм Халқаро Сув институтининг мукофотига сазовор бўлди.

Стокгольм Халқаро Сув мукофоти 1990 йилда таъсис этилган бўлиб, халқ тилида “Сув бўйича Нобель мукофоти” дейилади.

Ҳар бир минтақанинг ўзига хос “ўлик дарёси” бўлади. Нафақат Осиёдаги, балки дунёдаги энг ифлос дарё сифатида Ганга олдинги ўринларни эгаллаб турибди. Ҳиндлар учун муқаддас бўлмиш мазкур дарё бўйларида 500 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Ҳар куни дарёга миллион тонна чиқинди ташланади. Дарёни тозалашга қаратилган “Ganga Action Plan” ҳукумат режаси ҳам иш бермади. Диний удумлар ҳам дарёнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Ҳар йили 700 миллионга яқин киши муқаддас дарёда диний амалларни бажаради. Дарё сувидан ичган миллионлаб одамлар, асосан болалар юуқмли касалликларга чалиниб, ёруғ дунё билан видолашади.

Олимларнинг фикрича, ҳар йили ўртача икки миллион киши тоза ичимлик суви етишмаслигидан вафот этмоқда. Агар вазият шу даражада кетадиган бўлса, яна 15 йилдан кейин ер шари аҳолисининг деярли тенг ярми сув ресурслари етишмайдиган минтақаларда истиқомат қилади.


Вазиятни ўрганаётган мутахассисларнинг фикрича, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар нафақат Ҳиндистонда балки Африка ва Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларида ҳам кўзга ташланмоқда. Бу жараён “Иқлим миграцияси” деб ном олди. Бугунги кунда тоза ичимлик суви илинжида минглаб аҳоли ўзлари истиқомат қилаётган масканларни тарк этмоқда.

“Бундан кейин сув етишмаслиги турли можороларга сабаб бўлиши аниқ”, демоқда таҳлилчилар. Европадаги бир қатор мамлакатлар, жумладан Испания, Жанубий Америкада эса Чили ҳам сув муаммосига дучор бўлади. БМТ маълумотларига кўра, 2030 йилда сув муаммоси Ер шари аҳолисининг тенг ярмини қамраб олади.

Шарофидин Тўлаганов

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар