Немис футбол иттифоқи Евро-2016 турнири бўйича бонуслар ҳақида эълон қилди.

Қайд этиш керакки, турнир формати ўзгарган ва иштирокчилар сони ортган бўлсада, мукофот пуллари миқдори 2012 йилдаги каби қолган.

Терма жамоа чорак финалга чиқса, футболчилар 50 минг евро, ярим финал йўлланмаси учун 100 минг евро, финал учун эса 150 минг евродан мукофот пули олишлари белгилаб қўйилган.

Агар, Германия терма жамоаси турнирда ғолибликни қўлга киритса, терманинг ҳар бир футболчиси 300 минг евродан мукофот пули олади.