Германиянинг оила, кексалар, аёллар ва ёшлар ишлари бўйича федерал вазирлиги (BMFSFJ), қочқинлар лагерларида аёллар ва болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши кураш мақсадида, 200 млн евро маблағ ажратади, деб хабар қилмоқда The Local вазирлик баёнотига таянган ҳолда. 

Федерал вазирлик маълумотларига кўра, ажратилган маблағлар асосан лагерларни қайта жиҳозлашга сарфланади. Яъни, лагерлар ҳудудида, аёллар ва болалар учун алоҳида тураржойлар барпо этилади. Шу билан улар жинсий зўравонлик таҳдидидан ҳимоя қилинади.

Die Welt нашрининг ёзишича, Ҳисен шаҳрида ўтган йилнинг бир ойида қочқинлар лагерида 15 маротаба жинсий тажовуз ҳолати қайд этилган.