Индонезия Россиядан Су-35 қирувчи самолётларини харид қилади

Жаҳон 01 Апрель 2016 456

Индонезия мудофаа вазири Риамизард Риачуду кўпмақсадли Су-35 русумли ҳарбий самолётларни харид қилиш режаси мавжудлигини тасдиқлади. Бу ҳақдаги шартнома мудофаа вазирининг яқин орада Россияга қилажак сафари чоғида имзоланади.

Индонезия мудофаа вазири Bloomberg агентлигига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, "гап саккиз ёки ўнта самолёт ҳақида бормоқда".

Бундан аввалроқ, Риамизард Риачуду Индонезияга "қирувчи самолётларнинг эскадрони кераклигини, аммо ҳозирча, шу миқдорда самолёт харид қилинишини" айтганди.

Вазирнинг қайд этишича, "Индонезия нафақат Россиядан, балки АҚШ ва Европадан ҳам ҳарбий техникалар харид қилиш ниятида".

"Биз қайсидир томонни устун қўймоқчи эмасмиз, асосийси бизга ҳарбий самолётлар лозим", деган Индонезия мудофаа вазири.

Қайд этиш керакки, Индонезия армияси Россия қурол-яроғларидан кенг фойдаланади. Мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари сафида Су-27 ва Су-30 қирувчи самолётлари бор. Су-35 қирувчилари эса, Американинг эскириб қолган F-5 Tiger самолётлари ўрнини эгаллайди.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар