«Лестер» жамоасининг хўжайини Вишай Шривадданапрабха ўз туғилган кунини антиқа усулда нишонлашга қарор қилди.

Жамоа сайтида айтилишича, АПЛнинг навбатдаги турида «Саутҳемптон»га қарши ўйинга келадиган «Лестер» мухлисларига пиво ёки бошқа ичимликлар ҳамда ширин кулчалар улашилади.

«Бу ўта ажойиб иш бўларди», –дея бу ташаббусга ўз муносабатини билдирган «Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери.