Манба: Шимолий Корея Жанубий Кореядаги сунъий йўлдош сигналини сўндириб қўйди

Жаҳон 01 Апрель 2016 408

Сеулнинг таъкидлашича, Шимолий Корея Жанубий Кореядаги сунъий йўлдош сигналини сўндириб қўйган. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Шимолий Корея шу тариқа GPS навигация сигналини сўндириш учун қурилмани синовдан ўтказган.

Манбанинг маълумотларига кўра, 31 март кечки пайт Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудларида, жумладан Сеул ва Инчхон шаҳарларида ҳамда Канвондо ва Кёнгидо вилоятларида глобал жойлашув тизими – GPS қурилмалари оммавий тарзда носоз ишлаши кузатилган. Мобиль телефонлар, автомобиль ва бошқа транспорт воситаларида навигация ёмон ишлаган.

"Бу авиация ва кемачиликка муайян хавф туғдирди, бироқ бу гал нохуш воқеалар юз бермади", деб айтди манба.

Манба бу ҳолат Сеулда GPS сигналини бир неча бор сўндиришга ҳаракат қилган Пхеньяннинг ҳаракатлари сабабли бўлган, деб ҳисобламоқда.

"Шимолий Корея март ойида Жанубий Кореянинг пойтахт ҳудудида бир неча бор GPS сигналини сўндиришга ҳаракат қилди. Бироқ ҳозирги халақитлар энг кучлиси бўлди ва техника ишида носозликларга олиб келди", деб таъкидламоқда манба.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар