Мино Райола: «Златан – Брэд Питтнинг йилдан-йилга ёшарадиган қаҳрамони Бенжамин Баттонни эслатади»

Спорт 01 Апрель 2016 516

«ПСЖ» жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг агенти Мино Райола ўз мижозининг футболчилик фаолиятини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди.

«Мен унга яна 5 йил давомида юқори савияли футбол намойиш эта олиши мумкинлигини айтдим. Унинг руҳий ва жисмоний ҳолати бунга имкон беради. Унда ўзгача куч бор ва унинг кучига вақт таъсир кўрсата олмайди.

Уни суперодам дейиш мумкин: у бошқалар тасаввур қила олмайдиган ҳаракатларни ижро этади.

Мендан унинг кейинги жамоаси қайси жамоа бўлишини сўраяпсизми? Буни яхшилаб ўйлаш керак. Хитойдан берилаётган таклиф ҳақида аниқ рақамларни айта олмайман. Турли қитъалардаги жамоалардан таклифлар бор. Вазият яқин орада ойдинлашади.

«ПСЖ» Златанни сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Бу ҳам вариантлардан бири. Гвардиола бош мураббий бўладиган «Манчестер Сити»дан ташқари АПЛдаги барча гранд жамоалар уни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишмоқда.

Италияда ҳам вазият шундай. Ҳатто «Наполи»да ҳам, гарчи улар футболдан кўра кино олишни қойиллатсаларда. Эрик Тоҳирнинг режалари аниқ эмас, «Милан» эса бизга қизиқ эмас. Улар жамоани кучайтириш учун кўп футболчи сотиб олиши керак», — дейди Райола.

«Златан – худди Брэд Питтнинг Бенжамин Баттонига ўхшайди. Златан ҳам вақт ўтган сайин ёшаради», – дея Райоладан иқтибос келтиради Goal.com сайти.

Хитой ҳукумати Ибраҳимовични йилига 75 млн евро маош тўлаш эвазига Хитой суперлигасига олиб келмоқчи

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар