Назарбоев: дунё янги ядровий асрга "қараб кетмоқда"

Жаҳон 01 Апрель 2016 443

Дунё янги ядровий аср – хавфли ва аввалдан айтиб бўлмайдиган асрга "қараб кетмоқда". Бундай фикрни 31 мартда АҚШ жамоат ва сиёсат арбоблари билан Карнеги фонди бош қароргоҳидаги учрашувда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билдирди.

Назарбоевнинг айтишича, "21 асрга тинчлик ва глобал ҳамкорликнинг янги даври сифатида умид боғлаган эди", бироқ "янада хавфсизроқ ва барқарор дунёни қуриш учун ноёб тарихий имконият қўлдан чиқарилди". "Дунёга яна хавф таҳдид солмоқда, бу хавфни назар-писанд қилмаслик ярамайди. Бу хавф – глобал миқёсдаги қирғинбарот урушдир", деб айтди Назарбоев.

Қозоғистон президенти 1968 йилда имзоланган ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича келишув "ўз вазифасини бажармаётганини", "глобал иштирокчилар ўртасидаги ишончда мисли кўрилмаган инқироз ядровий қуролни қўллашнинг олдини олишга кафолатларнинг таназзулга олиб келаётганини" айтди.

"21 асрнинг энг жиддий муаммоларидан бири ядровий террорчилик ҳамда ядровий ва радиоактив материалларнинг ноқонуний айланмаси ҳисобланади. Дунё "ядровий асрга" қараб кетмоқда. 60 йил аввал буюк олимлар Альберт Эйнштейн ва Бертран Рассел "Инсон зоти йўқ бўлиб кетадими ёки инсоният урушдан воз кечадими?" деган муҳим савол қўйилган манифест билан чиқишганди. Урушларга барҳам бериш – инсониятнинг энг мураккаб вазифаси ҳисобланади. Бироқ унга муқобиллик йўқ", деб таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Назарбоев, шунингдек, бу мақсадга эришиш учун "дунёнинг барча етакчиларининг сиёсий иродаси ва барча давлатларнинг саъй-ҳаракатлари бирлаштирилиши зарурлигини" айтди.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар