Террорчилик гуруҳларининг қўлига ядровий қурол тушиши глобал хавфсизлик учун асосий таҳдид ҳисобланади, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Вашингтондаги ядровий хавфсизлик бўйича саммитнинг очилишидаги нутқида.

"Террорчилик гуруҳларида ядровий қуролнинг пайдо бўлиши ва қўлланиши – глобал хавфсизликка таҳдид солаётган энг катта хавфлардан биридир", деб айтди биринчи ялпи мажлисни оча туриб Обама.

Обаманинг айтишича, ядровий материалларнинг сақланиши – "бу янги юз йиллик муаммосига ёрқин мисолдир ва бу муаммони ҳеч қайси давлат бир ўзи ҳал қила олмайди".