Ўзбекистон 2021 йилгача озиқ-овқат саноати ривожига 600 млн доллар йўналтиради

Ўзбекистон 01 Апрель 2016 747

Ўзбекистон республикасида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида, 2016-2020 йилларда мазкур соҳага 595,9 млн доллар сармоя киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигига таяниб, uzdaily.uz хабар қилмоқда.

Мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган дастурга 180та инвестиция лойиҳалари киритилган.

Лойиҳалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, яримтайёр ва тайёр маҳсулотлар, шунингдек, қадоқлаш материаллари ва идишлар ишлаб чиқарувчи янги корхоналар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва модернизациялашни кўзда тутади.

Дастурни молиялашга, корхоналарнинг ўз маблағлари, ўзбек банклари кредитлари ва хорижий сармояларни жалб этиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, дастурни амалга ошириш натижасида, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 2,7 мартадан кўпроққа ошиб, 200 турга яқин янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, яқин беш йилда мамлакатда 15та савдо-логистика марказлари барпо этилади. Уларнинг умумий ҳажми 60 минг тоннани ташкил этади.

Вазирликнинг билдиришича, 2011-2015 йилларда республикада мева-сабзавот, узум ва полиз экинлари етиштириш 1,27 мартага ошиб, 14,8 миллион тоннадан 16,3 млн тоннага етган. Гўшт етиштириш 1,24 марта, сут 1,33 баробар кўпроқ ишлаб чиқилган. Бу ўз навбатида, қайта ишланган маҳсулотлар ҳажмини 2,5 марта ошириш, уларнинг турини эса 337дан 628тагача етказиш имконини берган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар