Суриянинг Пальмира шаҳрининг шимоли-шарқий қисмида тинч аҳоли вакилларининг жасадларидан иборат оммавий қабр топилди. Бу ҳақда "Ал-Маядин" телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Пальмира четида оммавий қабр топилган. Унда 25 дан кўпроқ одам кўмилган бўлган, улардан кўпчилиги ИШИД томонидан ўлдирилган аёллар ва болалар бўлган.