1 апрель куни Париж шаҳри марказидаги уйлардан бирида маиший газ бортлаши туфайли жароҳатланганлар сони 17 нафар экани маълум қилинди. Бундан олдин бу ҳодиса туфайли 5 киши жабр кўргани айтилганди.

AFP маълумотига кўра, бу ҳодиса Франция пойтахтидаги VI округда юз берган.

"Портлаш овози узоқларда эшитилди. Тез орада воқеа жойига бир нечта ўт ўчириш машиналари етиб келди", дея гувоҳлик берган округда истиқомат қилувчилардан бири.

Қайд этилишича, портлаш овози туфайли аҳоли навбатдаги теракт эҳтимолидан саросимага тушгани кузатилган. Ўт ўчирувчилар гап маиший газ портлаши ҳақида кетаётгани ҳақида маълум қилишгач, ваҳима тўхтаган.