1 апрель куни Париж шаҳри марказидаги уйлардан бирида маиший газ бортлаши туфайли уй жойлашган бино жиддий зарарланди.

"Портлаш кучи шу қадар катта бўлдики, ер қимирлаб кетди. Бизнинг уюмиздаги кастрюллар ва бошқа полга идишлар қулади", дейди қўшни бинолардан биридаги пазандачилик мактаби талабаси.

Le Nouvel Observateur хабарига кўра, бу ҳодиса туфайли 5 киши турли даражада жароҳат олган.

Ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб боришган.

Бундан аввалроқ Париж шаҳри марказида портлаш содир бўлгани, унинг сабаблари маълум эмаслиги ҳақида хабар берилганди.