Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа яримҳимоячиси Деле Алли борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Брайан Робсон Аллини Гаскойнга тенглаштирдими? Бу фикрга фақат қўшилиш мумкин. Бу дунёнинг энг яхши мураббийларидан бирининг яхши таърифларидан бири.

Аллини атрофида унга бўлаётган эътибор ташвишга солиши мумкинми? Йўқ, бутун мавсум давомида кузатиш мумкин эдики, у бу ишни осонлик билан енгиб ўтди. У етук ва ўта босиқ футболчи.

Ўйинга янги ҳаво олиб кирадиган, яхши даражага чиқара оладиган ажойиб характер Деллида мавжуд. Биз унинг келажагидан хавотир олмаслигимиз керак», – дейди Почеттино.