«Реал» жамоасининг собиқ президенти Рамон Кальдерон ўзидан кейин жамоага раҳбар бўлган Флорентино Переснинг ишига муносабатини билдириб ўтди.

«Перес қимматбаҳо футбол стикерларини ёқтиради, бундай стикерларни у бошқаларнинг пулига сотиб олади. Унда стикерлар учун альбом бор, лекин у янги наклейкани қайерга ёпиштиришни билмайди.

Унда кейинги 10 мавсум давомида атиги битта мавсумни муваффақият билан якунлади. Бу жиддий муаммо. Бундан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

«Реал» демократик жамоа бўлганди. Раҳбарият аъзоларидан исталган бири президент бўла оларди. Кейинги йилларда эса Перес диктатураси ўрнатилди. Агар сен Флорентино Перес Родригес бўлмасанг, ҳеч иш қила олмайсан.

Кейинги 10 йил давомида у минглаб миллион евроларни сарфлади ва атиги бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. Бу хулоса эмас, факт. У ўз ўрнида қоладиган бўлса, бу Барселонадагиларга хурсандчилик улашаверади», – дейди Кальдерон.