Саудия Арабистони "нефть асрининг сўниши"га тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон 1 апрель жума куни Bloomberg нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қироллик оиласи вакили мамлакат 2 триллион доллар қийматга эга суверен жамғарма ташкил этишни режалаштирганини маълум қилди. Пуллар нефтьга бўлган тобеликдан халос бўлишга сарфланади.

Saudi Aramco давлат нефть компанияси 2017 йилда биржага чиқиши мумкин. Ҳукумат бозорда корхонанинг беш фоизигача бўлган акцияларини тадбиқ этишни режалаштирган.

1 апрель маълумотларига кўра, Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели учун 39,65 долларлик қийматда савдо қилинмоқда. Ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш мақсадида нефтчилар 2016 йил январига доир нефть қазиб чиқаришни тўхтатиб қўйишни режалаштиришмоқда.

Бу борадаги навбатдаги музокаралар 17 апрель куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. 12 та давлат мазкур тадбирдаги иштирокини тасдиқлади.

Эрон ҳам шундай қарорга келсагина Саудия Арабистони нефть қазишни тўхтатиб қўйишга рози бўлади. Эрон нефть қазиб чиқаришни кунига 4 миллион баррелга чиққандан кейингина тўхтатиб қўйишини билдирди (ҳозир бу кўрсаткич 3 миллион атрофида).