Саудия Арабистони ҳукумати давлатнинг энг қимматбаҳо бойликларини сақлаш учун дунёдаги энг йирик мустақил фонд ташкил этмоқчи.

Bloomberg агентлиги хабарида айтилишича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўринбосари ўз интерьвюсида, жамғарма тузилмасига оид ўз тасаввурларини билдирган. Унда, 2 трлн доллардан кўпроқ қийматга эга миллий бойлик сақланади. Бу ўз навбатида, подшоҳликнинг нефтга боғлиқлигини камайтиради. 

Ушбу стратегия доирасида, Саудия Арабистони Saudi Aramco компаниясининг акцияларини сотиб, уни йирик саноат конгломератига айлантириш ниятида. Дастлабки IPO (Initial Public Offering-илк ошкора таклиф) ни келаси йилнинг ўзидаёқ молия бозорига чиқариш режалаштирилган. Компания унда 5 фоизга яқин акцияларини сотмоқчи.

"Инвестициялар диверсификацияси Саудия Арабистони иқтисодиётини яқин 20 йил ичида нефть даромадига боғлиқликдан халос этади", дея ишонч билдирган Муҳаммад бин Салмон.