Сербия ТИВ: Россия билан муносабатларга раҳна солса, Белград ЕИга кирмайди

Жаҳон 01 Апрель 2016 358

Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачичнинг баёнот беришича, расмий Белград Европа иттифоқига киришдан манфаатдор, аммо, бу Россия билан алоқаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. У бу ҳақда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Иванов билан ўтказган матбуот анжуманида таъкидлаган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Биз географик ва сиёсий жиҳатдан ҳам Европа таркибида бўлганимиз сабабли, ЕИ аъзоси бўлишни ҳоҳлаймиз. Аммо, бу ҳолат Россия билан икки томонлама муносабатларимизга асло раҳна солмаслиги лозим», — деб айтган Дачич.

Бундан аввалроқ, Сербия ташқи ишлар вазири Белград НАТОга киришни ҳоҳламаслигини билдирган эди.

Кўпроқ янгиликлар