Сербия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Ивица Дачичнинг баёнотига кўра, Белграднинг НАТОга кириш режаси йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар тарқатган.

«Сербия ҳарбий бетарафлик сиёсатини олиб бормоқда. Биз ва биздан бошқа сербияликлар ҳам НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама этмаймиз. НАТО билан “тинчлик йўлидаги ҳамкорлик доирасида” алоқа ўрнатилган. Сербия халқи ҳам НАТО аъзоси бўлиш ғоясига қарши», — деган Дачич.

Аммо, вазирнинг сўзларига кўра, расмий Белград, АҚШ бошчилигидаги ҳарбий альянс билан 1999 йиллардаги бомбардимонлар такрорланмаслиги учун ўзаро алоқаларни йўлга қўяди.

Бундан аввал, Сербия бош вазири, НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида референдум ўтказилиши хақидаги хабарларни “уйдирма” деб атаган эди.