Шимолий Корея АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг қаршилигига қарамасдан, ядровий ва ракета дастурларини давом эттиради. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашдаги элчиси Со Се Пьонг Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Элчи АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машғулотларини қоралади, чунки бу Шимолий Корея раҳбариятини қулатишга олиб келиши мумкин. Со Се Пьонг ядровий дастур Шимолий Кореяга ушлаб турувчи элемент сифатида зарурлигини айтди.

Январда Шимолий Корея 4 та ядровий синов ўтказди, февралда эса узоқ масофалик таъсир доирасига эга ракетани учирди.

Аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракеталар учиргани маълум қилинганди.