КХДР ҳарбийлари Япон денгизи томон яна ракета учирган. Ёнҳап агентлигининг жанубий кореялик ҳарбий экспертларга таянган ҳолда маълум қилишича, у баллистик ракета бўлиши мумкин

Ҳарбийлар, мамлакат шимоли-шарқидан Япон денгизи томон учган снаряд траекториясини таҳлил қилишмоқда.

Бундан аввал, Сеул томони КХДР GPS навигация тизими ишлашига халақит бераётганини билдирган эди.

Пхеньяннинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабатлари кескинлашувига, шу йилнинг январь ойидаги ядро синовлари ҳамда февралдаги ракета учиришлари сабаб бўлди. Март ойи бошида БМТ хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши янги жазо чоралари рўйхатини бир овоздан маъқуллаган эди. 

Шундан сўнг АҚШ ва ЕИ ҳам санкцияларини кенгайтирган.