31 март куни Илон Маскнинг Tesla компанияси твиттерида учинчи русумнинг мижозлар учун видеоёзувлари нашр қилинди.

Tesla 3 электромобилинининг қачон намойиш қилиниши аниқ эмас, шунингдек аниқ фотосуратлар ҳам кўрсатилмади.

Бир автомобилни буюртма қилиш учун 1 минг доллар тўланади, бир киши фақат 2та автомобиль буюртма қилиши мумкин. Автомобиллар 2017 йилда сотувга чиқарилади.

"Мен бу моделга бўлган қизиқишлардан илҳомланаяпман. Бу қизиқишларингиз ўзини оқлайди. Ким буюртма берса, унга миннатдорчилигимни билдираман", дея ёзган Илон Маск ўз саҳифасида.

Баъзи маълумотларга қараганда русум асосида янги платформа ётади. Учинчи русумнинг техник тавсифи келтирилмади, аммо илгари ОАВ берган хабарга кўра, тўла заряд билан 320 км йўл босиши маълум. Америкаликлар учун моделнинг тахминий баҳоси 35 минг доллар атрофида бўлади. Таққослаш учун: Tesla Model S нархи 57,5 минг доллар.

Ўтган йилнинг сентябрида Тесла иккинчи русуми бўлмиш Model X кроссоверини намойиш этганди.