2015 йил натижаларига кўра Украина президенти Петро Порошенконинг расмий даромади 6 баробарга камайиб кетган. Бундан Порошенко маъмурияти сайтида чоп этилган унинг даромадлари ҳақидаги декларация гувоҳлик бермоқда.

Украина президентининг 2015 йилдаги даромади 62,162 млн гривнани ташкил қилган, 2014 йилда бу даромад 368,943 млн гривнани ташкил қилганди. Даромаднинг 12,375 млн гривнаси дивиденд ва фоизларга, қолган 49,665 млн гривнаси эса "бошқа даромад турларига" тўғри келган. Украина президентининг маоши 121,054 минг гривнани ташкил қилган. Порошенконинг банк ҳисоб рақамларида 563,73 млн гривна сақланади.

Порошенкога, шунингдек, 1 минг кв. метрдан 33,169 минг кв. метргачани ташкил қиладиган 6 та ер майдони ва 68,2 кв. метрдан 134,06 кв. метргача майдонга эга 3 та квартира тегишли. Порошенконинг шахсий автопарки 3 та автомобиль: Mercedes-Benz Vito, ВМW 750 LI 4 ва Range Rover’дан иборат. Унга, шунингдек, Bayliner 185 BR катери тегишли.

Шу билан бирга Forbes’нинг Украинада чоп этиладиган версиясида Порошенконинг бойлиги 2015 йилда 100 млн долларга кўпайгани маълум қилинганди.