Хитой Халқ банки (марказий банки) 1 апрель куни мамлакат молия тизимига 140 млрд юань (21,64 млрд АҚШ доллари) чиқарди.

Ушбу молиявий амалиёт қайтувчи репо сифатида амалга оширилган. Бунда қимматли қоғозлар белгиланган нархда қайта сотиш мажбурияти билан харид қилинади. Банк сайтида эълон қилинган хабарномада шу ҳақда маълум қилинган.

Халқ банки репо амалиётини 2,25 фоизлик даромади билан 7 кунлик муддатга амалга оширди.

Хитой Марказий банкида изоҳ беришларича, банклараро ликвидлик даражасини бир меъёрда сақлаб туриш мақсадида шундай чорага қўл урилган.