31 март куни Майамида машҳур архитектор Заҳа Ҳадид юрак хуружидан вафот этди. У 65 ёшда эди. Заҳа Ҳадид Притцкеров мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл архитектор ҳисобланади. Унинг энг машҳур ва кўзга кўринган бино лойиҳалари асосан 1990-2015 йиллар оралиғида қурилган. 

Ҳадид ўзига хос услубда ижод этган бўлиб, унга ноанъанавий “динамик” архитектура шакллари, ўткир бурчаклар ва қийшиқ чизиқлар машҳурлик келтирган.

Ҳозир сизларни Заҳа Ҳадид томонидан лойиҳалаштирилган бинолар ичида энг машҳурлари билан таништириб ўтамиз.

Ҳайдар Алиев маркази, Баку (Озарбайжон)

Сув спорти маркази, Лондон (Буюк Британия)

XXI аср санъати миллий музейи, Рим (Италия)

Гуанчжоудаги опера биноси (Хитой)

“Фено” илмий маркази, Вольфсбург (Германия)

Розентал замонавий санъат маркази, Цинциннати (АҚШ)

BMW идорасининг марказий биноси, Лейпциг (Германия)

“Витра” дизайнли мебеллар ишлаб чиқарувчи компаниянинг ёнғин ўчириш қисми, Вайль-на-Рейне,  (Германия)

Канат йўллари станцияси, Инсбрук (Австрия)

Dongdaemun Design Plaza маданият мажмуаси, Сеул (Жанубий Корея)