“Эски Жўва” деҳқон бозорида инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи қийма маҳсулоти сотилаётгани аниқланди

Жамият 02 Апрель 2016 474

“Эски Жўва” деҳқон бозоридаги расталарнинг бирида сотилаётган қийма маҳсулоти истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат бўйича СВОЖЖДЛҚК департаментининг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида ушбу маҳсулотларни қашқадарёлик Гулимбой Чўлиев ҳамда Суҳроб Эминов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) тайёрлаб, савдога чиқараётганликлари маълум бўлди. Бу шахслар Олмазор туманида яширин цех ташкил этиб, турли ҳудудлардан касалликларга чалинган қорамолларни арзон нархларда харид қилиб, уларнинг гўштларидан қийма тайёрлаб, сотувга чиқараётганлари фош этилди.

Г.Чўлиев ҳамда С.Эминовнинг яширин цехидан ашёвий далил сифатида олинган 315 кг. гўшт ДСНЭМ томонидан текширилганида, ушбу маҳсулотлар инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди жиноятчиларга тегишли жазо тайинлади.

Кўпроқ янгиликлар