Чикаго ғарбида номаълумлар 31 ёшли қора танли эркакни отиб кетдилар, деб ёзмоқда BuzzFeed нашри.

Эркакка ҳужум қилинган вақтда у Facebook’даги саҳифасида видеотрансляция олиб бораётган бўлган. Жиноятчи унга бир неча марта ўқ узган, сўнгра воқеа жойидан автомобилда қочиб кетган.

31 март ҳолатига кўра, жабрланувчи оғир аҳволда шифохонада қолаётган эди.