«Аш-Шабоб» етакчиларидан бири Ҳассан Али Дҳуре АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Сомали ҳудудида амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида йўқ қилинган. Бу ҳақда америкалик ҳарбий амалдорга асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.

Пентагондан берилган маълумотга кўра, Дҳуре Сомалида амалга оширилган 2та йирик теракт ташкилотчиси ҳисобланади: 2014 йили пойтахт Могадишодаги аэропортга ҳужум ва 2015 йилнинг ёзида шу шаҳардаги меҳмонхонага уюштирилган босқин. Бу терактлар туфайли 30 нафарга яқин киши ҳалок бўлган, шулардан камида 3 нафари америкалик эди.

Агентлик маълумотига кўра, авиазарбалар мамлакатнинг Кения билан чегарадош ҳудудида амалга оширилган. Натижада, Дҳуре ва унинг 2 сафдоши ўлдирилган.

2012 йилда «Аш-Шабоб» «Ал-Қоида» билан бирлашганини маълум қилгач, халқаро террористик ташкилот сифатида қайд этилганди.

АҚШ Сомалида "Аш-Шабоб" позицияларига зарба берди