Apple компанияси 40 йиллигига бағишлаб бош идорада қароқчилар байроғи кўтарилди

Технология 02 Апрель 2016 1590

Apple’нинг Купертинодаги бош идорасига кираверишда бош скелети ва суяклар расми туширилган қароқчилар байроғи илинди. Компания бу байроқнинг осилишининг сабабини 1 апрелда Apple ўзининг 40 йиллигини нишонлаганида деб қайд этди. 

Ҳазил куни бўлишига қарамай, Apple’нинг ушбу акцияси ҳақиқат эканлиги тасдиқланди. Бу қўрқинчли байроқнинг турли бурчаклардан олинган суратлари тармоқларда тарқалиб кетди. Apple вакиллари Fortune журналига байроқ чиндан ҳам илинганини тасдиқлашди, бироқ нима сабабдан айнан бундай байроқ илиб қўйилгани сабабини тушунтиришмади.

1983 йилда Apple ҳали стартап сифатида ўз ишини бошлаганида компанияни бюрократия эгаллаб олаётган бир вақтда Стив Жобс жамоада эркинлик руҳиятини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бу ҳақида компаниянинг собиқ ходими Энди Херцфельд эслаб ўтди. Жобс Macintosh устида ишлаётган жамоани бошқарган вақтда компаниянинг ички рақиби – Lisa лойиҳасига қарши ўз ходимларини чинакам жангда тетикликка чорлайди.

Шундай қилиб, директорлар кенгаши раиси Жобснинг уч ҳикматли сўзи пайдо бўлган:

1. Асл рассомлар натижага эришади (“Real artists ship”, хатар ва қийинчиликка қарамай маҳсулот чиқишига ишора қилиб).
2. Денгиз отлари қаторига қўшилгандан кўра, қароқчи бўлиш афзалроқ.
3. 1986 йил учун китоб ҳажмидаги Mac.

1983 йили 80 кишидан иборт Жобс жамоаси янги манзил – Брэндли Драйвга кўчиб ўтганида, дастурчилар ўзлиги билан уларни ажратиб турувчи белги бўлиши учун ноодатий нарсани олиб келишади. Дастурчи Стив Кэпс ўзи билан бир неча қора мато қолдиқларини олиб келади, Сьюзан Кэр эса унга оқ бўёқ билан “Қувноқ Рожер” суратини туширади. Бош скелети кўзига Appleнинг логотипи бўлган олма камалак рангида боғич устига туширилган.

Кечга яқин янги бинога кўчиб келинганида, дастурчилар Жобсдан беркитиб, байроқ устунига қора матони осиб қўйишади. Улар бу иш раҳбарга қандай таъсир этишини билишмаган, бироқ Жобсга байроқ манзур келган.

Брэндли Драйв бош офисида осилиб турган бу байроқ икки ойча осилиб турган. Lisa лойиҳаси дастурчилари байроқни ўғирлаб кетишади. Бундан хабар топган Жобс жамоаси уни куч билан қайтариб олишади ва у бош идорада бир йил давомида осилиб туради. Бироқ номаълум сабабларга кўра, байроқ яна ғойиб бўлади.

2014 йилда Сьюзан Кэр афсонавий байроқнинг яна бир неча нусхаларини қўлда яратди ва уларни ҳажмига қараб 2250 доллардан 3250 долларгача сотди. 2016 йилнинг 1 апрель санасида осилган байроқ ана шу нусхалардан бири бўлиши табиий.

Кўпроқ янгиликлар