АҚШ Сомалида "Аш-Шабоб" позицияларига зарба берди

Жаҳон 02 Апрель 2016 389

АҚШ Сомалида "Аш-Шабоб" жангарилари позицияларига зарба берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Пентагоннинг хабар беришича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий мақсади террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири Ҳасан Али Дхурани йўқ қилиш бўлган.

"Сомали федерал ҳукумати билан ҳамкорликда 31 мартда АҚШ кучлари "Аш-Шабоб" етакчиларидан бири Ҳасан Али Дхурага қарши зарба берди", деб айтди Пентагон расмий вакили Питер Кук.

Пентагоннинг таъкидлашича, Дхура Сомали пойтахти Могадишода АҚШ фуқароларига қарши ҳужум қилишга тайёргарлик кўрган.

Кўпроқ янгиликлар