АҚШда iPhone’нинг сўнгги модели нархи 100 долларга арзонлаштирилди

Жаҳон 02 Апрель 2016 568

Дунёдаги энг йирик супермаркетлар тармоғига эгалик қилувчи Американинг Walmart компанияси, Apple ва Samsung компаниялари томонидан ишлаб чиқилган энг сўнгги моделлар нархи арзонлашгани ҳақида эълон қилди. 31 март куни расман сотила бошланган iPhone SE ҳам ушбу рўйхатда бор.

Walmart хабарига кўра, чегирмалар июнь ойи охиригача амал қилади. Улар iPhone 6s ва iPhone 6s Plus, шунингдек, Samsung Galaxy S6 ва S7 смартфонларига жорий қилинади. Apple маҳсулотлари белгиланганидан 100 доллар арзон сотилаётган бўлса, унинг жанубий кореялик рақобатчиси маҳсулотларини оз эмас, кўп эмас нақ 150 доллар кам тўлаб, харид қилиш мумкин.

Алоҳида қайд этиш лозим, чегирмали телефонларни харид қилиш учун AT&T, Verizon ва Sprint компанияларидан бирига мижоз бўлиш талаб этилади. Америка мобил алоқа бозорининг тўртинчи етакчиси T-Mobile дастурда қатнашмаяпти.

21 март куни Apple компанияси iPhone ва iPad планшет компьютерларининг энг сўнгги моделлари тақдимотини ўтказган эди. 4 дюйм экранли iPhone SE, Apple A9 процессори билан жиҳозланган, 12 мегапикселли асосий камера ўрнатилган. У тўрт хил рангда, тилла, пушти, кулранг ва кумушрангларда сотувга чиқарилади. Унинг 16 Гб хотирага эга модели АҚШда 399 доллар, 64 Гблиси эса 100 доллар қиммат, 499 доллар этиб белгиланган эди.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар