Бельгия бош вазири Шарль Мишель Европада, хусусан Бельгияда навбатдаги терактлар амалга оширилиши эҳтимоли ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда La Libre Belgique хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, Европада, хусусан Бельгияда янги терактларга тайёргарлик кўришаётган бўлишлари мумкин.

Бундан олдинроқ, Бельгия ИИВ раҳбарияти ва касаба уюшмалари Брюссель аэропортида хавфсизлик шароитларини таъминлаш борасида келишувга эришишгани ҳақида хабар берилганди. Тез орада аэропорт фаолияти йўлга қўйилиши айтилган.