Бельгиядаги муҳожирлар Европа қадриятларини қабул қилиш тўғрисидаги қасамни имзолашлари шарт

Жаҳон 02 Апрель 2016 459

Бельгия ҳукумати Евроиттифоқ давлатларидан келмаган муҳожирларга "Интеграция қасамёди" — маҳаллий қадриятларни қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашларини шарт қилиб қўяди. Бу ҳақида Reuters нашри ҳукумат вакилининг сўзларига асосланиб хабар беради.

Фақат шундан сўнггина қочоқлар мамлакат ҳудудида яшаш ҳуқуқига эга бўладилар. Мазкур ҳужжатни Бельгияга 3 ойдан ортиқ муддатга келадиганлар имзолаши лозим, талабалар бундан мустасно. Ҳужжатда муҳожирлар террористик актларни амалга оширувчи ҳар қандай ҳаракатга йўл қўймасликка ҳамда кутилажак ҳужумлар тўғрисида маълумот беришга ёзма равишда ваъда берадилар. Бельгия парламенти "муҳожир ҳужжати" ҳақидаги таклифни яқин ойларда қабул қилиши кутилмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

"Кўпчилик Бельгияга ўз анъаналарига эга бўлган бошқа мамалакатлардан ташриф буюради. Агар улар шу ерда яшашни хоҳласалар, у ҳолда улар бизнинг қадриятларимизни қабул қилишлари ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйишлари шарт", деди Бельгия давлат котиби идорасининг муҳожирлар ва бошпана масалалари билан шуғулланувчи вакили Лоран Мутамбай.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар