Брюссель аэропорти ўз ишини 3 апрелдан давом эттиришни бошлайди, хабар беради Reuters. Қайд этилишича, аэропорт ўз ишини қисман бошлайди. 

22 март куни Брюсселда учта портлаш: иккитаси аэропортда ва биттаси метрода содир этилганди. Теракт оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлган, 300 га яқин киши жароҳат олганди. Терактлар учун жавобгарликни “Ислом давлати” террористик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Аввалроқ Бельгия бош вазири Шарль Мишель бутун Европада, хусусан, Бельгияда ҳам янги терактлар содир этилиши эҳтимоли борлигини таъкидлаган эди.