"Газпром" компанияси Қирғизистон учун табиий газ нархини туширди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг сайтида маълум қилинди.

Бундан "Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллер Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни телефон орқали суҳбатда хабардор қилди.

Хабарда айтилишича, 1000 куб метр табиий газ нархини 165 доллардан 150 долларга туширишга қарор қилинган. Бу ўзгаришлар 2016 йилнинг 2-чорагидан кучга киради.

Телефон суҳбатида, шунингдек, Қирғизистон ҳудудида "Газпром" иштирокида амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.