Озарбайжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ билан ихтилофни тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ваъда берди, деб хабар бермоқда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев баёнотига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Афсуски, Арманистон босиб олган ҳудудларни озод қилиш учун шартлар қўйиб келади. Биз ихтилофни тинчлик билан тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Бироқ ихтилоф Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги асосидаги ечимини топиши керак", деб айтди Алиев АҚШдаги ядровий хавфсизлик бўйича саммитда.

Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси бошлиғи Федерика Могерини Тоғли Қорабоғ Республикасидаги вазиятдан хавотир билдирганди ва ихтилофнинг барча томонларини тинчликни бузишни зудлик билан бас қилишга чақирганди.