Миллионлаб iPhone ва iPad’ларга тегишли заифлик топилди

Технология 02 Апрель 2016 561

Check Point мутахассислари iOS 9.3 операцион тизимида миллионлаб iPhone ва iPad’ларга хавф туғдирувчи заифликни аниқлашди. Бу ҳақида Check Point компанияси ўз ҳисоботида хабар берди

SideStepper деб номланувчи заифлик корпоратив қурилмаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киритилган яхшилаш чораларига тааллуқли.

Тизимнинг сўнгги янгиланиши корпоратив дастур асосчисининг сертификатига ишонч тасдиғини олиш учун телефон созламасидаги бир неча шартларни амалга оширишни ўз ичига олади. Бу каби кўшимча ҳимоя зарарли дастурий таъминот телефонларига уланишни қийинлаштиради.

Бироқ хакерлар корпоратив тизим бошқарувининг махсус буйруқларига тақлид қилиш йўлини ўйлаб топишди. Улар бу усул билан мобиль тармоқ орқали зарарли дастурларни ўрнатишга имкон топишди.

Потенциал заифлик миллионлаб қурилмалар учун ҳавф туғдириши мумкин. Зарарланган дастурлар фишинг орқали ўрнатилиб қолиниши мумкин. Гаджет эгасига линк берилган смс-хабар келади, унга кирилганда эса ўз-ўзидан телефон зарарланади.

Кўпроқ янгиликлар