Муҳаммад Абдислом: Укам худкушлик белбоғини портлатишдан бош тортган эди

Жаҳон 02 Апрель 2016 448

Париждаги қўпорувчиликларни уюштирганликда гумон қилинаётган Салоҳ Абдислом, ўтган йилниг ноябр ойида Франция пойтахтида содир этилган хунрезликлар давомида ўзига берилган топшириқни бажармаган, яъни у ўзини портлатмаган. Бу ҳақда BFMTV телеканалига берган интервьюсида гумондорнинг акаси Муҳаммад Абдислом шундай гувоҳлик берган

Акасининг сўзларига кўра, у укасини кўриш учун қамоқхонага борганида, Салоҳ унга, агар портловчи белбоғни портлатганида қурбонлар сони янада кўп бўлиши мумкинлигини айтган.

Муҳаммаднинг қўшимча қилишича, Бельгияда ҳибсга олинган укаси тергов жараёни билан ҳамкорлик қилиш истагини ва Францияга экстрадиция қилинишини кутаётганини билдирган.

Муҳаммад Абдисломнинг айтишича, Салоҳ терактларни уюштирмаганини таъкидлаган. У фақатгина Париж воқеалари кунида, унда ҳақиқатдан ҳам худкушлик белбоғи бўлганини тан олган.

Бундан аввал, 2015 йил 13 ноябр куни Парижда содир этилган хунрезликларнинг бош ташкилотчиси сифатида гумон қилинаётган Салоҳ Абдислом 10 кун ичида Бельгиядан Францияга экстрадиция қилиниши ҳақида хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар