Нурсултон Назарбоев Ислом Каримовни ядро синовлари тўхтатилганининг 25 йиллигини нишонлашга таклиф қилди

Жаҳон 02 Апрель 2016 439

Қозоғистон раҳбари ядросиз минтақани яратиш ҳақидаги келишувни имзолаган давлатлар - Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларини Семипалатинск ядровий полигонининг ёпилишига 25 йил тўлгани муносабати билан уюштирилган маросимга таклиф этди. Бу ҳақда "Sputnik Узбекистан" хабар бермоқда.

Марказий Осиёда ядросиз минтақа ташкил қилиш ғояси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташаббуси билан йўлга қўйилган.

Назарбоев саммит иштирокчилари эътиборини айнан 25 йил аввал шу полигоннинг ёпилганидан сўнг Американинг Невада штати ва ХХР да синовларга чек қўйилганига қаратди.

Ундан ташқари Қозоғистон Европа Иттифоқи ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан биргаликда конференция ўтказиш таклифи билан чиқди ҳамда собиқ Семипалатинск ядровий полигони ҳудудида ер ва сув дезактивациясида тизимли халқаро ёрдамнинг кенгайтирилиши масаласини қўйди.

Президент Нурсултон Назарбоев Вашингтондаги Ядровий хавфсизлик бўйича ўтказилган биринчи сессиясида иштирок этди. Давлат раҳбари шунингдек бу оддий масала эмаслигини таъкидлади, бунга Ғарбда Евроосиё иқтисодий иттифоқи бирламчи қабул қилинмаслигинини сабаб қилиб кўрсатди.

Шу билан бирга давлат раҳбари бугунги кунда террористларнинг оммавий қирғин қуролларидан бемалол фойдаланаётганликларини ва бу дунё мамлакатлари раҳбарларидан аниқ қарорлар қабул қилинишини талаб этишини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар